Ўрта Осиё ва Ўзбекистон территорияларида Афросиёб Далворзин тепа (Сурхандарё), Варахша (Бухоро), Айритом, Зартепа, қўй қирилган ва қўзи қилинган тепалар (Кўхна Урганч), Панжикент[ Қазилмалар ва қазилмалардан топилган ашъёлар хусусида Т.С.Вызгонинг «Музикальные инструменты Средней Азии» исторические очерки М., «Музыка» 1980 г. китобида батафсил ёритилган.] каби қадимий жойлар қазилмаларидан топилган чизма сурат ва ҳайкалчалар шулар жумласидандир. Қадимий суратларда арфа, уд, найсимон ҳамда урма чолғулар акс эттирилган. Мусиқий чолғу ижрочилигига бўлган эҳтиёжни айнан ушбу суратлардан кўриш ҳам мумкин. Чунки, суратларда нафақат якка ижрочилар ёки чолғу асбобининг ўзи акс эттирилган, балки, айритом қазилмаларидан топилган тарихий обидаларда қадимги Суғд маданиятига хос ансамбль, яъни бир қатор мусиқачиларни даста бўлиб ижро этаётган чолғучиларининг акси туширилган[ Т.С.Вызго. Шу манба ].