Товушлар энгармонизмиҲар бир товуш ўзидан ярим тон пастда жойлашган асосий поғонанинг орттирилиши ёки ўзидан ярим тон юқори жойлашган асосий поғонанинг пасайтирилиши натижасида товуш ҳосил бўлади. Масалан: фа-диез ва соль-бемоль,баландлиги бир хил, лекин номи ва ёзилиши ҳар хил бўлган поғоналар тенглигига товушлар энгармонизми дейилади. Ҳосила поғона асосий поғона билан бир хил баландликда ҳам бўлиши мумкин. Масалан: си-диез билан до-товуши; фа-бемоль билан ми товушлари.Агар товуш икки баравар кўтарилганда (бунда асосий поғона икки марта ярим тонга орттирилади) ёки ярим тонга пасайтирилганда ҳам бир хил баландликда бўлади. Масалан: фа-дубль диез билан соль товуши; ми-дубль диез билан фа-диез товуши каби. Энгармонизм – келишган, келишилган, тўғри келадиган маънони билдиради. Энгармонизи бир товушнинг икки хил ном билан аталишида до-диез – ре-бемоль; фа-диез – соль бемоль; си – до-бемоль кабилар. Энгармонизм турли ҳолларда келиши мумкин: