Қабул қилинган пахта хом-ашёси учун ҳисоб-китоб унинг типи, саноат нави ва сифат кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ушбу Прейскурант нархлари бўйича жорий йилда 90 % миқдорда ва қолган 10 % уни қайта ишлаш якунлангандан кейин олинган тола миқдори ва сифатидан келиб чиқиб амалга оширилади.