Лаб техникасининг тараққиётида ва ишлатишда яхши ривожланган ички эшитиш қобилияти катта аҳамиятга эга. Тембри бўйича қониқари ва интонация бўйича нуқсонсиз соф товуш бўлиши учун аниқ, мос даражада лабга диққатни кучайтириб нафас чиқариш лозим. Агар ижрочи ўзининг ички эшитиш қобилияти билан соф товуш баландлигини ўзига аниқ тасаввур эта олса, муваффақият ютуғи осонлашади, фақат шундагина хатосиз даражада юз мушакларини зўр бериши ва нафас чиқариш эҳтимолга яқин, натижада интонацион аниқлик ва товуш сифати таъминланади.