Худди шундай созанда ҳам битта мусиқий жумлани бошидан бошқасига ўтаётганда мантиқий ва табиий ижро асосини яратади. Бир нафасда кўпроқ мусиқа чалишга ҳаракат қилиш ижрочининг чалаётган асарини тушунсин, чегараланганини билдиради. Айрим пайтда жуда узун мусиқий жумлани учратиш мумкин, уни бир нафасда ижро этишнинг ҳеч иложи йўқ. Шунда нафас олиш учун жой изланади, ижро этилаётган мусиқий жумла маъноси эса бузилмаслиги лозим. Бундай жойни доим топиш мумкин, лига нафас учун тўсиқ бўлиб хизмат қилмаслиги керак, у фақат бир текис, силлиқ ва боғламли ижрони кўрсатади. Лига орқали нафас олгандан кейин навбатдаги товушга урғу бермаслик керак. Мусиқа адабиётида бир қатор паузали ноталарни учратиш мумкин, улар орасида умумий лига берилган, бу хато эса товушни тўхтатиш заруриятини билдиради, бундай воқеалар тез-тез учраб туради.