Нафас ҳаракатлари, яъни нафас мускулларининг бир маромда қисқариб бориши туфайли кўкрак қафаси ҳажмининг галма-гал кенгайиб ва торайиб туриши нафас олиш ва чиқаришга – ўпкага ҳаво кириб - чиқиб туришига имкон беради, бу ўпка вентиляцияси (ҳаво алмаштириб берувчи восита) деб аталади. Нафас олинганда қовурғалараро мускуллар қовурғаларни юқори кўтаради, диафрагма эса қисқариб, қабариқлиги бир қадар ёзилади, натижада кўкрак қафасининг ҳажми кенгайиб, ўпкадаги ҳаво босими атмосфера босимидан паст бўлиб қолади.