Усули эътиборга сазовор, хулоса шуки, қисқа қилиб ижро этилганда чолғуга ҳаво йўналишини тил тамом ёпиб қўяди, тил силжиб олдинга унинг гоҳ орқа қисми – юмшоқ танглайга ёпишиб туради, гўё Т ва К ундош товушлар алмашиниши каби содир бўлади. Бу усул энг турли-туман пассажларни Staccato хислати билан катта тезликда ижро этишга имкон беради, оддий Staccato усулидан фойдаланганда эса эришиб бўлмасди. Қўш стаккато усулини қўлаш ҳозирги пайтда найчи созандалар томонидан ўзлаштирилган ва кенг фойдаланилмоқда. Қўш стаккато энди оддийсидан фақат тез ва равон жаранглаши билан фарқланади. Энди триол товушларни қўш стаккато каби ижро