Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда, дунё деҳқончилигини юритишда тупроқни муҳофаза қилувчи ресурстежамкор технологияларни кенг жорий этиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.«Тупроқни муҳофаза қилувчи ресурстежамкор технологиялар қарийб 10 йилдан бери Бразилия, Аргентина, АҚШ, Канада, Австралия ва бошқа кўпгина давлатларда 100 млн.га майдонда кенг жорий этилмоқда» . Тупроқни муҳофаза қилувчи ресурстежамкор технологияларни кенг жорий этиш орқали ёқилғи-мойлаш материалларининг тежалишига, тупроқнинг агрофизик хоссаларини яхшиланишига, экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олишга эришилмоқда.