Ундан ташқари диққатни кучайтириш даражаси чиқараётган товушнинг баландлиги ва кучининг тез ўзгаришига ҳам боғлиқ. Инсон юзи мушаклар тузумига эга, уни чексиз турли-туман имкониятлар билан таъминлайди. Ҳар хил баландлик ва кучга эга товушларни чиқаришда турли даражада лаб мушакларига зўр бериш лозим бўлади. Паст ва ўрта товушлар учун озгина зўр бериш етарли, юқори (баланд) товушлар учун эса кучли зўр бериш талаб этилади, бу эса давомли ва мунтазам машқ натижасида эришилади. Лекин ижрочига лаб мушакларининг кучи ва чидамлилиги мутлақо етарли эмас. Лозим бўлган товушни олишда ҳаракатчанлик, қобилият, бир лахзада ва аниқ даражада эришиш ижро маҳоратининг ҳал қилиш мавридидир. Лабнинг кучи ва ҳаракатчанлиги ривожида катта эҳтиёткорлик ва аста-секиник лозим. Бевақт юқори товушларнинг муваффақиятлари кетидан қувиш ўринсиз натижаларга олиб келади. Лаб мушаклари керакли куч ва мустаҳкамликка эришмаса, ҳаддан ташқари зўриқишга дучор қилади ва товуш сифати қониқарли бўлмайди.