Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида асосий ва такрорий экинларни парваришлашда экиш олдидан тупроққа ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш, ўсимлик қолдиқларидан самарали фойдаланиш орқали тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда экинлардан мўл ҳосил етиштиришнинг манбатежовчи агротехнологиясини илмий асослашдан иборат.