Товушнинг баландлиги товуш найчаларининг узунлиги, таранглиги ва тебраниш миқдорига боғлиқ. Тебраниш кўп бўлса, товуш баланд бўлади, товуш найчалари қанча нозик бўлса, у шунча тез тебранади, натижада товуш баланд чиқади. Товуш найчалари қанча қаттиқ титраса, товуш шунча кучли бўлади. Товушни пайдо қилувчи ва кучайтирувчи воситалардан бири – резонатор ҳисобланади (кучайтирилган оҳанг-товушни кучайтириб берувчи мослама), товуш тембрининг ҳосил бўлишида юқори резонатор – оғиз, бурун бўшлиқлари жуда муҳимдир, бунда тил асосий ўринни эгаллайди.