Товуш, ун – бирон жисм (сим, тор, труба, қувур, металл оралиғидаги бўшлиқ)нинг тўлқинашидан, тебранишидан ҳосил бўладиган товуш. Тебранишнинг кўп-озлигига қараб товуш кучи турлича бўлади, унинг асосий хусусияти баланд-пастлиги, узун-қисқалиги, тембри ва кучидир. Акустика товушларини иккига бўлиш мумкин: 1. Аниқ баландликка эга бўлган товуш, яъни мусиқали товуш. 2. Баландлиги ноаниқ товуш – шовқинларга бўлинади. Мусиқада буларнинг ҳар иккиси ҳам қўланилади. Товушқатор, унқатор – чолғуда чалиниши ёки киши овозида айтилиши мумкин бўлган товушқатор, у юқори кўтарилаётган ёки қуйи (пастга) тушаётган қатор товушлар тизимида (тизмасида) тузилади. Мусиқа саводига оид ҳар бир таркибий қисм аниқ педагогик мақсадни кўзлаган ҳолда дарс мазмуни билан узвий боғланган бўлиши керак. Акс ҳолда ўқувчилар нота номларининг ёзилишини қуруқ тарзда ёдлаб, амалда эса уларни мусиқа амалиётида тадбиқ эта олмай қоладилар. Мусиқада еттита асосий товушқатор (нота) мавжуд, ноталар бешта нота чизиғига (нота йўлига), чизиқлар устига, чизиқлар орасига, бешинчи нота чизиғи устига, биринчи нота чизиғи тагига, бешинчи чизиқдан юқорида ва биринчи чизиқдан пастда қўшимча чизиқларга ёзилади.