Ми-товушини ҳосил қилиш учун иккита тешикни ёпиб, қолган 3-4-5-6- тешиклар очиқ ҳолатда бўлади. Унинг ҳарфий шакли Е (е) ёзилади. Фа-товушини ҳосил қилиш учун битта тешикни ёпиб (яъни биринчи тешик) иккинчи тешикни ярим очиқ қолидириш йўли билан ҳосил қилинади, ҳарфий белгиси F (f) . Диатоник до-мажор тоналлиги товушқаторининг тўртинчи поғонаси.Соль-товушини ҳосил қилишда биринчи тешикнинг ярмини беркитиш билан ҳосил қилинади, қолган нимпарда товушларни ҳосил қилишнинг чизмаларини най созининг аппликатура жадвалида берилган.