Ҳар бир товуш учун унинг баландлиги ва кучидан қатъий назар маълум даражада лабга зўр бериш талаб қилинади, фақат шарт-шароит туфайли баландлиги бўйича аниқ ва сифати бўйича қониқарли товуш чиқариш мумкин. Лаб тараққиётида ҳаракатчанлик маълумоти бўлиб, учтовушлик ва бошқа аккордларда турли ҳамоҳанглардан (комбинациялардан) тузилган машқлар хизмат қилади. Бу мақсад учун гаммалар бўлиб-бўлиб бажариладиган терциялар, сексталар, доминантсептакорд кабилар мисол бўлади.