Ҳавода 0 с температурада ва нормал босимда товуш 330 м. /сек. денгиз сувида 1500 метр секунд тезлик билан тарқалади, баъзи металларда товушнинг тезлиги 7000 м./с.га етади, ҳар қандай реал товуш, у одамнинг овозими ёки мусиқа чолғусининг товушими – бу маълум частоталарга эга бўлган кўпаб гармоник тебранишларнинг ўзига хос аралашмасидир. Тембрига кўра биз ғижжакнинг товушини скрипканикидан, органола ёки органнинг товушини пианинодан, роялникидан, флейтанинг товушини найникидан осон ажратамиз, таниш кишиларимизнинг овозларини биламиз.