Cайиджон Калонов Кўпгина чолғу куйлар ва ашулалар муалифи, уста найчи Саиджон Калонов Наманган вилоятининг Чуст туманига қарашли Каркидон қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Унинг мусиқага бўлган қобилияти мактабдаги ҳаваскор мусиқачилар тўгарагига қатнаб юрганида янада ўсди. Қобилиятли бола уста найчи сифатида тезда танилди, шундан сўнг 1925 йилда уни Тошкент мусиқа техникумига ўқишга юборадилар. У техникумда атоқли мусиқачилар Абдусоат Ваҳобов ва Шораҳим Шоумаровлар бошқарувчи милий чолғу синфида ўқиди. Саиджон техникумни тамомлаб, милий ансамблга найчи бўлиб ишга киради. С.Калонов шу даврда Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов, Салихон Хўжа ва дуторчи Каримов сингари атоқли мусиқачилар билан бирга фаолият юритади. С.Калонов кейинроқ Самарқанд мусиқа ва Хореография институтида атоқли найчи Абдуқодир Исмоилов синфида икки йил ўқиди.