Одам чуқур нафас олганда қовурғалараро мускуллар ва диафрагмадан ташқари, кўкрак ва елка камари мускулари ҳам баравар қисқаради. Одам чуқур нафас чиқарганда қовурғалараро мускуллар ва диафрагма бўшашиб, қовурғалар пастга тушади, диафрагманинг қабариқлиги ошади, натижада кўкрак қафаси ҳажми кичрайиб, ўпка қисилади, ундаги босим атмосфера босимидан юқори бўлиб қолади ва ҳаво ўпкадан чиқиб кетади – осойишта нафас чиқариш ҳаракати бўлиб ўтади.Нафас чиқаришда оз бўлса ҳам елка кўтарилса ўпкада нафас чиқаришни нотўғри хили рўй беради, бундай усулда диафрагма умуман ишламайди, нафас олиш юзаки ҳолатда, нафас чиқариш эса қисқа ва саёз бўлади.