Акустика товушларни иккига: аниқ баландликка эга бўлган товуш (мусиқали товуш), ҳамда баландлиги ноаниқ товуш (шовқин)ларга бўлинади. Мусиқада буларнинг ҳар иккиси ҳам қўлланилади. Ўпканинг ҳаво алмаштириш қобилиятини аниқлаш, унинг сиғимини ўлчашда спирометрия асбоби аниқлаб беради. Тинч шароитда нормал кишида ҳаво алмашиш ҳажми 500 мл. (нафас олинадиган ҳаво) энг юқори нафас олиш ҳажми – 1500 мл. Соғлом кишиларда (айниқса пуфлама чолғуларида ижро этувчиларда) ўпканинг тириклик сиғими 3500-4000 мл. Бошқа усулар билан ҳам ўпкадаги энг юқори жараёнларнинг ўрни, ҳажми, кўлами, ўпка сатҳи кабиларни аниқлаш мумкин.