Энг юқори товушларни жуда кучли пуфлаш йўли билангина ҳосил қилинади ва мураккаб (комбинацияли) аппикатурада олинади. Баланд – форте (f)ва паст – пиано (р) пуфлаш ҳамда бармоқлар билан тешикларни очиб-ёпиш ҳолатини ўзгартириш натижасида най чалувчилар хроматик товушқатор (нимпарда), яъни ярим тон ҳосил қилиб, найнинг диапозонини (оралиқни) икки ярим октавага, яъни биринчи октава “ля” товушидан то тўртинчи октава “ре” (ми) товушигача чалаоладилар. Бу тўртта регистр – қуйи (паст), ўрта, баланд ва энг юқори регистрлардан иборатдир.