Мусиқа тизимидаги ҳар бир октава умумий қоидага асосан ўн иккита тенг қисмга – ярим тонларга бўлинади. Бундай мусиқий созланиш темперацияли, бир ўлчовли созлаш дейилади. Бир текис темперация 17-18 асрлардан бошлаб Ғарб мусиқасида мустаҳкамланди. Темперация – лотинча temperatio - тўғри муносабатда, бир ўлчовда деган маънони англатади. Октава 12 та тенг ярим тонларга бўлинганлиги сабабли, ярим тон мусиқа тизимида товушлар ўртасидаги энг қисқа оралиқ (секунда – лотинча secunda - иккинчи) ҳисобланади. Иккита ярим тонликдан ҳосил бўлган оралиқ бутун тон дейилади, яъни темперацияланган товушқаторда икки қўшни поғона оралиғидаги паст-баландлик миқдори, товушқаторнинг асосий босқичлари орасида иккита ярим тонлик ва бешта бутун тонлар бор: Мисол 75 бетдаги