ХХ асрнинг 30-40 йилларига келиб чолғуларни такомиллаштириш жараёнининг янги босқичи бошланади. Бу жараён Ўзбекистонда композиторлик ижодиётининг жаҳон андозаларига мос ривожи билан боғлиқ эди. Ижрочилик амалиёти ҳам шунга мослашиб, симфоник оркестр русуми доирасида ўзбек халқ чолғулари оркестрини истеъмолга кириб келиши билан характерланади. Амалиётда мавжуд чолғуларни оркестр таркибига мослаш ишлари негизида бир қатор чолғуларнинг оилавий намуналари яратилди. Натижада, симфоник оркестрга муқобил халқ чолғулари оркестри яратилди. Оркестрнинг ранг-баранг овозини тараннумини таъминлаш учун рубобнинг-прима, альт, тенор; дуторнинг-прима, бас, контрабас; ғижжакнинг-альт, қўбиз бас, қўбиз контрабас; чангнинг-бас, тенор, альт намуналари яратилди. Ушбу чолғулар замонавий мусиқа ижрочилик жараёнида нафақат оркестр, балки камер ва турли (дуэт, трио, квартет, квинтет, октет) чолғулар таркибидан тузилган гаруҳларни тузишга имкон яратади. Қолаверса ўзбек мусиқа санъатининг умумбашарият андозаларига хос тарзда ривож топишида ҳамда дунёга чиқишларига катта йўл очиб беради.