Пуфлама чолғуларини чалганда оғиз мускуларининг тўплами (мажмуи) лабнинг ҳолати, яъни чолғуни лабга қўйиб чалинадиган қисми – амбушюр (мундштук, қалпоқча) дир. Най чалиб товуш чиқаришда лаб билан тилнинг роли жуда катта. Ҳар бир регистр ва ҳар хил баланд-паст товушларни ҳосил қилиш учун мускуларнинг кескиниги турлича бўлади.Ўрта регистрдаги товушларни ҳосил қилишда кескинлик жуда кам, қуйи регистрда кучлироқ, юқориги регистрда амбушюрнинг кескилиги юқоридаражага етади. Най чалишни ўрганиш пайтида лабни ишлатишга катта аҳамият бериш керак, чунки пуфлаб чиқарилаётган товушнинг сифати асосан шунга боғлиқ.