Ля – товушини ҳосил қилиш учун барча олтита тешикларни (пардаларни) қўл бармоқлари билан босиш, ёпиш ва оҳиста нафас билан пуфлаш керак. Ля – етти асосий поғоналардан бирининг номи, бунинг ҳарфий кўрсаткичи А (а) шаклида ёзилади.Си – товуши эса бешта тешикларни қўл бармоқлари билан беркитиб, фақат олтинчи тешикни очиқ қолдириш йўли билан ҳосил қилинади.Унинг ҳарфий кўрсаткичи Н (h) шаклида ёзилади.До-товуши тўртта тешикни бармоқлар билан беркитиб (най бош томондан ҳисоблаганда) бешинчи ва олтинчи тешиклар очиқ қолдирилиб ҳосил қилинади. Унинг ҳарфий белгиси С (с).Ре-товушини ҳосил қилиш учун учта тешик ёпилиб (1,2,3 тешиклар), 4-5-6- тешиклар очиқ ҳолатда бўлади. Унинг ҳарфий шакли Д (d) ёзилади.