Услубий кўрсатмалар.Гамма, унинг учтовушлиги ва арпеджиоларга чизмаларГаммаларни ҳам секин суръатда машқ қилиш ижобий натижа беради. Ҳамма гаммаларни ижро этишда динамик ва ритмик жиҳатдан товушларнинг софлигига эришмоқ зарур. Гамма – октавадан кам бўлмаган оралиқдаги товушларни бир текис кўтарилиши ёки пасайишидир. Гамма – юнонларда учинчи ҳарф номи бўлиб, у билан Ўрта асрдаги энг пастки товуш, яъни катта октавадаги соль (G) товуши кўрсатилган. Гамма таркибидаги товушлар поғоналар дейилиб, тўлиқ гамма саккиз поғонадан иборат. Улар Рим рақамлари билан белгиланади, яъни :I, II, III, IV, V, VI, VII, VIII (I) каби. Гамманинг ас