Нафас олиш техникасини ҳар томонлама ривожлантириш ва уни мусиқий ифода воситаси сифатида тўлиқ ўрганиш керак. Най чалишни ўргатишда артикуляция техникасини - энг асосий ижро воситаси деб ҳисоблаш лозим, унинг сифатига интонацион аниқлик ва товуш кўркамлиги боғлиқ бўлади. Шу техникани ривожланишида икки томонни ҳисобга олиш даркор: ижрочи лаб билан чолғу асбобида катта куч талаб қиладиган ишни бажаради. Лаб муҳим ва узоқ давом этадиган, диққатни кучайтирадиган қобилиятга эга ва унга бардош бераолиши керак.