Чолғушунослик илми фонда «органология» деб юритилади ва чолғу созларнинг шаклланиши, амалиётда қўлланилиши ҳамда ривожланиш мезонларини илмий асослаб беради. Ушбу фанни ривожида бир қатор Шарқ ва Ғарб олимлари қаторида ўзбек мусиқашунос олимлари ҳам муносиб тадқиқотлар олиб борганлар. Қадимий чолғулар кўпроқ тарихий обидалар орқали кашф этилиб, кейинчалик тарих, адабиёт ва мусиқий рисолаларда баён этилган. Чолғуларнинг илк тасвирлари қадимги одамларнинг истиқомат жойлари ғорларда, қоя ташлашда ўйиб чизилган иморатларнинг пештоқлари, саройларнинг деворий суратлари сопол идишларга чизилган суратларда ва терракота ҳайкалчаларида аксини топган.