экиш олдидан ерга минимал усулда ишлов бериб, асосий ҳамда такрорий экинларни тупроқда қолдирадиган илдиз-анғиз қолдиқларининг тупроқдаги озиқа моддалар ўзгаришига таъсирини аниқлаш;асосий ҳамда такрорий экин экишдан олдин тупроқни муҳофаза қилувчи, ресурстежамкор усулда ишлов беришнинг тупроқни агрофизик хусусиятларига таъсирини аниқлаш;тупроққа минимал усулда ишлов бериб, ўсимлик қолдиқлари миқдорларини асосий ва такрорий экинларни парваришлашда тупроқ намлиги ва намликнинг буғланишига таъсири аниқлаш;тупроққа экиш олдидан минимал усулда ишлов бериб, ўсимлик қолдиқлари миқдорларини асосий ва такрорий экинларнинг униб чиқиши, ўсиш, ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш;асосий ва такрорий экинларни парваришлашда тупроққа экиш олдидан турли усулда ишлов бериб, ўсимлик қолдиқларидан фойдаланишни бегона ўтларга таъсирини аниқлаш;асосий ва такрорий экинларни парваришлашда ўсимлик қолдиқларидан фойдаланиб, тупроққа минимал усулда ишлов бериш технологиясининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.