Барг ёзилишига қараб, моноподиал шох чиқаётганини билиш мумкин, чунки бу вақтда ўсиш нуқтаси кўринмайди. Биринчи чин барглар қўлтиғида, тасодифий ҳоллардан ташқари, нормал ривожланган моноподиал шохлар бўлмайди. Бир оз юқорироқдан етилмаган 2-3 та баргли чала ривожланган моноподиал шохлар ўсиб чиқади.